Ўрта Ер денгизида Европага етиб олиш йўлида ҳалок бўлган 6 кишининг жасади топилди. Италия соҳилбўйи хизмати душанба куни Ливия қирғоқлари яқинида чўкиб кетган кеманинг 500 нафарга яқин йўловчисини қутқариб қолган.

"Тирик қолганларни ва жасадларни қидириш ишлари давом эттирилмоқда", дейилган хабарда.

Европа айни вақтда Иккинчи жаҳон урушидан буён энг жиддий даврни бошдан кечирмоқда. Айни вақтда қитъада муҳожирлик инқирози юзага келган.

Август ойи охирида Миграция ишлари бўйича халқаро ташкилот (IOM) йил бошидан буён Европага Ўрта Ер денгизи орқали 263 минг қочқин (шундан 160 мингдан ортиғи Грецияга, 100 мингдан ортиғи Италияга) келгани ҳақида маълум қилганди.