Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилишди

Ўзбекистон 05 Сентябрь 2016 115465

Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан Самарқандда учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.

"Учрашув 3 сентябрь куни Қирғизистон бош вазирининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига ташрифи доирасида бўлиб ўтди", дейилган хабарда.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев номидан таъзия билдирган. У  Ўзбекистоннинг биринчи президентининг мамлакатнинг мустақилликка эришиши, халқаро мавқеинининг мустаҳкамланиши ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутганини эътироф этган.

Ўз навбатида Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати раҳбарига оғир кунда қўллаб-қувватлаб тургани учун миннатдорлик билдирган.

Учрашув чоғида ҳукумат раҳбарлари  савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалик соҳаси, транспорт инфратузилмасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, учрашувда чегара ҳудудидаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилган.

22 август куни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний ўтган қирғизистонликлар қўлга олинганди.

Наманган вилояти ИИБ ходимлари 22 август куни вилоятнинг Чортоқ туманида жойлашган Унгор-Тепа тепалигида паспорт режими текширувини ўтказган. Текширув жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган Қирғизистон фуқаролари, Қирғизистон радио-теле станцияси ходимлари А.Урманов, Ж.Ташматов, У.Ералиев ва Н.Усупбаев қўлга олинган. Қонунбузарлар маҳаллий милиция бўлимига олиб келинган, уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилган.

ИИВ томонидан таъкидланишича, илгари эришилган икки томонлама келишувларга қарамасдан, Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари беш ойдан ортиқ вақт давомида Наманган вилояти Косонсой тумани Ўрта-Тўқай аҳоли масканига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур маҳсулотларни ўтказмасдан маскан аҳолисини қамалда ушлаб турган.

Бундан ташқари, Косонсой сув омборини қўриқлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган Косонсой туман ички ишлар бўлими ходими Қирғизистон куч тизимлари томонидан ноқонуний қўлга олинган ва ушбу мамлакат ҳудудида ўн кундан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган.

Кун янгиликлари
БАА президенти 2014 йилдан бери биринчи марта омма олдида кўриниш берди 
01:18 6858 Жаҳон
Европада Бельгиядаги атом электрстанцияларига қарши намойишлар бўлиб ўтди
00:21 1369 Жаҳон
Россияда ишлашни истовчилар Тошкентда пуллик имтиҳон топширишлари мумкин
Ямандаги масжидда содир этилган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
00:05 1599 Жаҳон
Шамол об-ҳаво маълумотлари бошловчисини жонли эфирда четга суриб кетди
23:53 / 25.06.2017 2510 Жамият
Мисрнинг энг қадимий ҳайвонот боғида ёнғин чиқди
23:30 / 25.06.2017 1351 Жаҳон
Покистонда бензовоз портлаши оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
23:21 / 25.06.2017 8479 Жаҳон
Конфедерациялар Кубоги–2017. Ярим финал жуфтликлари маълум
22:44 / 25.06.2017 10689 Спорт
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 11321 Жаҳон
Афғонистонда хавфсизлик кучларининг 10 ходими толиблар томондан ўлдирилди
22:16 / 25.06.2017 3292 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар