Эрта тонгда Мадина шаҳридан Маккаи мукаррамага йўлга чиққан қашқадарёлик ҳожиларимиз эсон-омон етиб келдилар, деб ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти. 

Зиёратчиларни ишчи гуруҳ вакиллари кутиб олиб, меҳмонхонага жойлаштирдилар. Зиёратчиларимиз ташкилий равишда гуруҳ раҳбарлари бошчилигида Умра амалини Ҳарами шарифда адо этдилар ва муҳтарам Юртбошимизнинг охиратлари обод бўлишини ҳамда юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги ҳамда халқимиз янада фаровон бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилдилар.