Шундай пайтлар бўладики, курьер уйингизга келди, лекин уйда ҳеч ким йўқ. Volkswagen бу муаммонинг ечимини топди – масофадан туриб почтачига эшикни очиш мумкин бўлади, ҳаттоки автомобиль бошқараётган бўлсангиз ҳам бунинг иложиси бор. Энди домофон машинанинг ахборот-кўнгилочар мажмуаси билан уйғунлашиши мумкин. 

Лойиҳа DoorBird стартапи ҳамда Hörmann фирмаси (автоматик дарвозалар ишлаб чиқарувчиси) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ҳозирча тизим уй эшигининг қўнғироғи чалинганда унинг эгасини огоҳ қила олади. 

Компанияда бу ғоянинг янгилик эмаслигини яхши билишади, лекин автомобиль тизимида бу илк марта йўлга қўйилмоқда. 

Келажакда функционални кенгайтириш режалаштирилмоқда:  гараж дарвозаси ёки уй эшигини масофадан очиш мумкин бўлади.