Аддис-Абебадаги қамоқхонада чиққан ёнғин сабабли 23 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда “Al-Jazeera”.

Маълум қилинишича, воқеа мухолиф сиёсатчи ҳамда журналистлар сақланадиган Килинто қамоқхонасида содир бўлган.

Телеканал берган маълумотга кўра, ҳалок бўлганларнинг асосий қисми ёнғиндан чиққан тутун сабабли вафот этган. Ҳозирда ёнғин сабаби ошкор қилинмаган.

Маҳбусларнинг асосий қисми Эфиопия пойтахидаги ҳукуматга қарши кечган оммавий намойишларда қўлга олинган.