Британиянинг Олдбери шаҳрида истиқомат қилувчи Марк Кронин ўзининг оёқ протезини Lego конструкторларидан ясади. Бу ҳақида The Mirror нашри маълум қилди. 

Бир неча йил аввал Марк диабет касаллиги туфайли оёғидан айрилди ва суғурта бўйича бериладиган протезни кутиб ўтирмасликка қарор қилди. У мустақил равишда протез ясаб, Reddit'да унинг расмини чоп этди. 

Британиялик киши қизининг Lego'сидан ясалган протезда юриб бўлмаслигини айтган. Кейинчалик у сунъий протезга эга бўлди, ўйинчоқ протезини эса санъат асари каби хона бурчагига ясатиб қўйди. 

Крониннинг сўзларига кўра, 2013 йилда унга диабет ташхиси қўйилган. Шифокор унга бу касалликка 2000-йилларнинг бошидаёқ чалинганини, бироқ ўзини намоён этмаганини айтган. Ташхис қўйилгандан бир йил ўтиб, британиялик чап оёғидаги бармоқларидан, кейинчалик эса бутун оёғидан ажралган.