D витамини астмага чалинган кишилар учун жуда фойдалидир - халқаро олимлар гуруҳи ана шундай хулосага келишди. Улар олиб борган тадқиқот Cochrane library сайтида ёритилди

Тадқиқотда 435 нафар астма касалига йўлиққан болалар ва 658 нафар катта ёшли беморлар иштирок этишган. Барча кўнгиллилар ҳафтада 1-2 марта астма хуружидан азоб чекишган, қолган кунлари эса ҳеч қандай белгиларни сезишмаган. Улардан бир йил давомида  астмани даволовчи дорилардан ташқари D витаминини ҳам истеъмол қилиш сўралган. 

Тадқиқот натижаларига кўра, D витаминини кундалик истеъмол қилиш астма хуружларини камайтиради, бироқ ўпка фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Олимлар келажакда яна иккита қўшимча тадқиқот ўтказишмоқчи - болалар билан алоҳида ва катталар билан алоҳида - улар шу йўл билан D витаминининг хуружлар билан курашишда айнан қандай ёрдам беришини кузатишни режалаштиришган.