Энг кўп ўз жонига қасд қилувчи кишилар яшайдиган мамлакатлар бўйича жадвал тузилди. Бу жадвал Insider Pro'да тақдим этилган. 

Унга кўра, биринчи ўрин Гайанага тегишли. Гайана - Жанубий Американинг шимоли-шарқий қирғоқларидаги кичик давлат. 

Рейтингнинг иккинчи поғонасида Шимолий Корея қайд этилган. Ундан кейинги ўринларни эса Жанубий Корея, Литва ва Шри-Ланка мамлакатлари эгаллаган. 

Энг кўп ўз жонига қасд қилувчи кишилар рўйхатининг сўнгги поғоналаридан араб давлатлари - Кувайт, Сурия ва Саудия Арабистони мамлакатлари ўрин олган.