Европалик дилерлар Тойота фирмасининг ихчам SUV моделига буюртмаларни қабул қила бошлади. 

C-HR савдолари жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида бошланиши кутилмоқда. Шунга қарамай, айрим мамлакатларда янги модел учун нархлар аллақачон эълон қилинган. Хусусан, Британияда кроссовернинг нархи 20 995 фунт стерлингга баҳоланган. Нидерландияда Toyota C-HR  24 495 евродан бошланади.

Янги машинанинг Европада сотиладиган туркумларига 116 от кучига эга, 1,2 литр ҳажмли бензинда ҳаракатланадиган двигатель ўрнатилади. Харидорларга шунингдек, унинг гибрид намунаси ҳам тавсия этилади. Узатмалар қутиси сифатида 6 диапазонли «механика» ёки «автомат» таклиф этилади.