Сайёҳларни янада жалб этиш учун ўз архипелагини суратга олиш истагида бўлган Фарер ороллари аҳолиси ўзининг Sheep View 360 деб номланган лойиҳасини яратди. Унинг доирасида панорамали камералар билан қуролланган қўйлар маҳаллий манзаралар бўйлаб ўтлашга чиқишади.

Муаллифлар тасвирга олинган материалларни YouTube каналида очилган Visit Faroe Islands («Фарер оролига саёҳат») саҳифасига жойлаштиришди. Буларнинг барига Google Street View жамоаси ҳали ҳам Шотландия ва Исландия ўртасидаги Атлантика океанида жойлашган оролга бормагани сабаб бўлди. Албатта, Фарер ороли аҳолисининг истаги ва лойиҳаси қидирув манбаининг эътиборини тортди ва ташаббускорларга 360 даражали камералар ва махсус Trekker рюгзагини ҳадя қилди.

Фарер оролларининг таржимаси «Қўйлар ороли» бўлиб, бе бежиз эмас — XIX аср ўрталаригача қўйчилик Фарердаги энг даромадли фаолият тури бўлиб келган. Бу саноат ҳозир ҳам ривожланган. Айни дамда оролда 80 мингдан ортиқ қўйлар ва 50 минг киши яшайди. Қўйларни ҳайрли ишларга йўналтириш ташаббуси ишбилармон Дурит Даль Андреассенга тегишли.