ФИФА 2026 йилги мундиални 3 мамлакатда ўтказиш вариантини кўриб чиқади

Спорт 06 Сентябрь 2016 7788

Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) 13-14 октябрь кунлари Цюрихда 2026 йилги жаҳон чемпионатида 40та терма жамоа иштирок этиши масаласини кўриб чиқади. Лойиҳага кўра, ЖЧ-2026 турнирига 3 мамлакат мезбонлик қилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда ташкилот президенти Жанни Инфантинога асосланиб The Washington Post хабар тарқатган.

«13-14 октябрь кунларидаги йиғилишда бу икки мавзу муҳокама қилинади. Футбол учун фойда берадиган ислоҳотлардан тийилмаслик керак. Нима бўлишини кўрамиз, лекин КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси) анчадан буён жаҳон чемпионати ўтказиш ҳуқуқини олмади.  Менимча, ҳозирда барчасининг имкони бор. Мундиалда 40та жамоа иштирок этиши бўйича фикрим ўзгармаган», — деган Инфантино.

У аввалгиларига қараганда 8та терма жамоа кўп қатнашган 2016 йилги  Европа чемпионатини бундай лойиҳанинг ишончни оқлашига намуна сифатида келтириб ўтган.

«Бундай воқеалар шунчаки мусобақадан ҳам кўра кўпроқ мавқега эга, бу ижтимоий лойиҳалар бутун жаҳон учун мўлжалланган», — дея қўшимча қилган ФИФА раҳбари.

2026 йилги мундиални қабул қилишга АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда ариза бериши кутилмоқда. Инфантино ФИФА президентлигига сайланишидан олдин ҳам сайловда ғалаба қозонса жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32тадан 40тага оширишини билдирганди.

2018 йилги Россия ва 2022 йилги Қатар мундиалида иштирокчилар сони 32талигича қолади.

Манба: Tribuna.uz

Кун янгиликлари
Uzbek Tigers‘нинг чорак финалдаги рақиби маълум
15:58 / 24.04.2017 32804 Спорт
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 11741 Жамият
Марселдаги сайлов участкасида ноодатий ҳолат юз берди
00:46 404 Жаҳон
Телебошловчи АҚШ давлат департаменти матбуот котиби бўлди
00:39 349 Жаҳон
Хитойликлар Россия ўрмон хўжалигига катта маблағ киритишмоқчи
23:37 / 24.04.2017 1020 Жаҳон
Франциядаги сайлов, Испаниядаги класико, долларнинг янги чўққиси ва куннинг бошқа хабарлари
23:05 / 24.04.2017 1746 Ўзбекистон
Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди
23:01 / 24.04.2017 3652 Lifestyle
Грин кард: фирибгарлар домига тушиб қолманг!
22:52 / 24.04.2017 3547 Жамият
2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида президентнинг янги қарорга шарҳ
22:34 / 24.04.2017 1859 Ўзбекистон
Тадбиркорларнинг пластик карталаридан исталган харидни амалга оширишга рухсат берилди
22:29 / 24.04.2017 9622 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар