Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Асака шаҳридаги “GM Uzbekistan” АЖ автомобиль ишлаб чиқаришни қайта бошлади, деб хабар қилмоқда автомобилсозлик корхонаси матбуот хизмати. 

Маълумки, шу йилнинг 8 августидан эътиборан, “GM Uzbekistan” Асака заводида ўзининг анъанавий профилактика ишларини бошлагани хабар қилинган эди. 

“GM Uzbekistan” қўшма корхонасининг Асакадаги заводи анъанавий профилактикадан сўнг фаолиятини қайтадан бошлади” , - дея маълум қилинган компания хабарида.

Қайд этилишича, 5-сентябрдан Асака заводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилган.