Испанияда фавқулодда иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди. Иссиқ уриши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди

Андалузиянинг баъзи ҳудудларида 45 даража иссиқ бўлган - бу сентябрь учун тарихий рекорд. Бу минтақадаги энг юқори ҳарорат 1988 йилда (42 даража иссиқ) қайд этилган. Прогнозларга кўра, жазирама ҳарорат камида чоршанба кунига қадар сақланиб туради. 

Сешанба куни Испаниянинг 38 провинциясида термометр 40 даража иссиқдан ошиши тахмин қилинганди. Давлат метеорология хизмати (Aemet) 16 провинциясида хавфнинг "оловранг" даражаси, яна 6 провинциясида - "сариқ" даражасини эълон қилди. Севильяда термометр 44 даража иссиқ ҳароратни кўрсатмоқда.  

Қуйидаги жойларда 40 даражадан ортиқ ҳарорат қайд этилган: Бадахос (Эстремадура), Кордобе (Андалусия), Хаэне (Андалусия), Гранаде (Андулусия), Оренсе (Галисия), Луго (Галисия), Толедо (Кастилия Ла-Манча), Сьюдад Реаль (Кастилия Ла-Манча) ва бошқа бир қатор аҳоли пунктлари.  Мадридда ҳарорат 40 даражага яқинлашган. 

Жазирама натижасида бир киши ҳалок бўлди: Буюк Британиянинг 70 ёшли фуқароси. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, ҳалок бўлган шахс сув ва егуликдан воз кечиб, муқаддас амалларни бажараётган бўлган.