КХДР етакчиси мамлакат ядро салоҳиятини кучайтириши зарурлигини таъкидлаган. У, охирги баллистик ракета парвозларидан сўнг, шундай фикр билдирган, дея хабар қилмоқда «Ёнхап» агентлиги.

Қайд этилишича, Ким Чен Ин баллистик ракеталарнинг сўнгги синов парвозларини шахсан кузатган. 

5 сентябрь куни КХДР ҳарбийлари Япон денгизи томон 3та баллистик ракетани учирган эди.