Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг фикрича, G20 саммити доирасида Украина инқирозининг муҳокама қилиниши халқаро ҳамжамият томонидан Киевнинг қўллаб-қувватланишини англатади, деб хабар қилмоқда «Интерфакс-Украина».

«Бизнинг дўст ва ҳамкорларимиз бор, улар Украинани қўллашга тайёрликларини намойиш этишди. Хусусан, улар бирдамлик нуқта-и назаридан Украинанинг Россияга қарши санкциялар ва сиёсий босимини қўллаб-қувватлайди», — деб баёнот берган Климкин.

Вазирнинг сўзларига кўра, украин инқирози Украина иштирокисиз ҳал этилмайди. Унинг қўшимча қилишича, «агар кимдир «Украина юзига оёқ босиб» Кремль билан келишмоқчи бўлганида — бу аллақачон содир бўлган бўлур эди».

Аввалроқ, Украина ташқи ишлар вазирлиги, Россия билан муносабатлар совуқлашувининг бундан ортиғи бўлмайди, деган фикрни билдирган эди.