62 ёшли муҳандис 2008 йилда нафақага чиққан. У Marklar копоратив лойиҳаси устида олиб борган ишлари билан танилган, у Intel процессорлари билан боғлиқ Mac OS версиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Шейнбергнинг турмуш ўртоғи Ким эрининг 2001 йилда раҳбариятга тақдим этилган ишлари натижасини шундай тасвирлаган:

"Apple'нинг дастурий таъминот бўйича вице-президенти Бертран Серле Intel процессорли оддий компьютерда Mac OS'нинг ўрнатилганини кўриб, Шейнбергдан сўрайди: "Бу Sony VAIO'да ишлаши учун қанча вақт керак бўлади? Икки ҳафтами? Уч?" - "Кўпи билан икки-уч соат", - дея жавоб беради Жон. Шундан сўнг уни дўконга жўнатишади, у ерда Жон энг қимматбаҳо VAIO'ни харид қилади ва кечга бориб унда Mac OS ишлайди. Эртасига эрталаб Стив Жобс Sony президенти билан учрашиш учун Японияга йўл олади".

Охир-оқибат, Apple PowerPC архитектурасидан Intel процессорларига ўтиш ҳақида фақат 2005 йилга келиб эълон қилди. 

Шейнберг бой тажрибаси билан ҳеч қандай қийинчиликсиз Apple Store'нинг Genius Bar базасига (бепул маслаҳатлар ва фойдаланувчиларни техник қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассис) ишга жойлашиши мумкин, деб ҳисобларди. Жамоавий интервьюдан сўнг унга "албатта сиз билан боғланамиз" дейилган, бироқ қўнғироқдан дарак ҳам бўлмади. 

New York Times'нинг тахминларига кўра, бундай рад этишлар ишчининг ёши билан боғлиқ, зеро раҳбарлар ходимлари қаторида ўзидан катта ёшдагиларни кўришни хоҳлашмайди.