Москванинг Алтуфьево шоссесидаги босмахона бош директори 17 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнғинга жавобгар шахс сифатида қўлга олинган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Сергей Москвин тегишли тартибда ҳибсга олинди", деган судя Татьяна Соколова.

Бундан олдинроқ, фожиали ёнғин рўй берган босмахона раҳбарига қидирув эълон қилингани ҳақида хабар берилганди. У ёнғин хавфсизлиги тартибларига риоя этмаганликда айбланган.

Москванинг Алтуфьево шоссесида жойлашган «Печатний экспресс» МЧЖ босмахонасига қарашли омборда 27 август, шанба куни эрталаб рўй берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Улардан 3 нафари Россия фуқароси, қолгани қирғизистонликлар эди.