Европанинг Airbus авиасозлик концерни Вьетнамнинг учта авиакомпанияси билан 40та самолётни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилди. 

"Мазкур битим қиймати 6,5 млрд долларни ташкил этади", - дея концерннинг Осиёдаги вакили сўзларини келтиради AFP агентлиги. 

Агентлик маълумотларига кўра, A321 моделидаги 20та самолётни Vietjet air компанияси, 10та A350 ҳаво лайнерини Vietnam airlines, 10та A320 самолётини Jetstar Pacific авиакомпанияси харид қилган.