Америка ҳукумати БМТ билан Шимолий Кореяга нисбатан халқаро санкцияларни кескинлаштириш масаласини муҳокама этади. Бу ҳақда, Associated Press агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Барак Обама Жанубий Корея давлат раҳбари Пак Кин Хе билан Вьентьянда ўтказган учрашувидан сўнг маълум қилган. 

Обаманинг сўзларига кўра, АҚШ ҳамон КХДР билан музокаралар учун очиқдир. Бунинг учун, КХДР раҳбарияти ўз сиёсатини ўзгартириши керак. АҚШ давлат раҳбари шу ҳафта бошида амалга оширилган баллистик ракета синовларини "фитна" дея баҳолаб, Пхеньянни янада қамалда қолишига олиб келади, деган фикрни билдирган.