«МЮ»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз Англия футболининг бугунги ҳолатини кескин танқид қилиб чиқди.

«Мен томоша қилишга арзигулик футбол деб сифатли футболни биламан, кўча футболини эмас. 

Кўпчилик Англия футболи барчасидан зўрлиги ҳақида гапиради.

Мен эса Испания чемпионатини дунёдаги энг зўр лига деб биламан. Германияда ҳам яхши жамоалар бор.  Италияда ҳозир аҳвол зўр эмас. Англияда бу лигани зерикарли ва ёмон лига деб айтишади. Лекин мен вазиятни кузатиб бораяпман ва у ердаги аҳволни яхшироқ биламан. Менимча, «Ювентус» премьер-лигадаги исталган жамоани енга олади. Ўтган мавсумда туринликлар «Манчестер Сити»дан кучлироқ чиқишганди. Бизникилар буни итальянларнинг ҳимоявий ўйин кўрсатиши билан изоҳлашади.

Европадаги турнирларга қарайдиган бўлсак ҳам испанлар яққол ажралиб туришини кўрамиз. Ўтган мавсумда ЕЧЛ ва Европа Лигаси чорак финалидаги 16та жамоанинг 6таси Испания вакиллари бўлишди. Бу қарийб ярми. Таққослайдиган бўлсак АПЛнинг 2 жамоаси турнирлар чорак финалида иштирок этди. Бир неча футболчиларни истисно қиладиган бўлсак, барча кучли футболчилар Испанияда ёки «Бавария» ва «Ювентус»да жамланган. Биз Месси ёки Неймарни Англияда кўрмаймиз.

Ростини айтадиган бўлсак, «Солфорд»нинг ёки менга ўғлим аъзоси бўлган жамоа ўйинларини кузатиш кўпроқ ёқади. Премьер-лигада эса кейинги 2 мавсум давомида сифатли ўйин кўрдикми? Мен «Воҳ! Қойилмақом»! дейиладиган ўйинларни назарда тутмоқдаман. Эслаш қийин. Афсуски, ҳозирда АПЛда ўз ўйинингни эмас, ҳомийлар ва пуллар учун ўйнаш биринчи планга чиқиб қолди.

Масалан, «Барселона» бизнес ва футболни тенг олиб боради. Бу сон-саноқсиз мухлисларга эга клуб. Улар фойда кўришни исташади, бироқ бу асосий ва ягона мақсад эмас. Улар катта ғалабаларга интилишади ва таркибларига ажойиб футболчиларни жалб этишади», – дейди у.

Манба: Tribuna.uz