Путин: Ўзбекистон халқи Россияни энг ишончли дўсти сифатида билиши мумкин

Ўзбекистон 06 Сентябрь 2016 72115
© РИА Новости

Бугун Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқандда бўлди. У ташриф давомида Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

У маълум қилдики,  ўзбек халқи ва республика раҳбарияти Россиянинг энг  ишончли дўст сифатида ҳисоблаши мумкин.

У Россия «Ислом Каримов томонидан бошланган ишлар давом эттирилиши» тарафдори эканини қайд этган. 

«Биз ўз томонимиздан ушбу ҳамкорликдаги ишлар ривожланиш йўли янада равнақ топиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўзбек халқини, Ўзбекистон раҳбариятини қўллаб-қувватлаймиз. Бу борада бизга энг ишончли дўстга ишонгандек ишонишингиз мумкин», — дея унинг сўзларини келтиради РИА «Новости».

Россия раҳбари қайд этиб ўтганки, Ислом Каримов икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиши учун замин яратди. 

Путин Ўзбекистон ва Россия муносабатлари стратегик шериклик асосида қурилганини таъкидлаган.

«Биз ҳамиша бу муносабатларни қадрлаганмиз», деган Путин.

Кун янгиликлари
Халқаро бухгалтерияни MERIT EDUCATION’да Фаридун Одилов билан ўрганинг
14:25 3672 Жамият
Олий Мажлисда аҳоли тиббиёт марказлари ҳақидаги ахборот билан етарлича таъминланмаётгани айтилди
Apple Disney’ни сотиб олиши мумкин
Chevrolet Cruze ва Tracker моделлари Ravon бренди остида Россияга қайтиши мумкин
Австрияда мигрантлар учун тил ўрганиш курслари ва бурқа тақиқлови тўғрисидаги қонун тасдиқланди
22:25 185 Жаҳон
Мирзиёев рамзий тугмани босди: Навоийда олтин қазиш заводи қурилиши бошланди
Токио марказида ернинг бир квадрат метр баҳоси 457 минг долларга етди
Ўзбекистондаги деҳқон бозорларининг аксари санитария ва гигиена нормаларига жавоб бермайди
Нукусда «Профилактика куни»: 42 та майда талон-тарожликнинг олди олинди
22:02 264 Жамият
Исроил компанияси биринчи бўлиб автоматлаштирилган дрон яратганини маълум қилди
Кўпроқ янгиликлар