Рим папаси Франциск Италиядаги зилзиладан сўнг 4 ёшли қизчани вайроналар тагидан қутқариб чиққан полиция ити билан учрашди. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди. 

Понтифик Лео лақабли қора лабрадор билан Ватиканда учрашди. Шунингдек у одамларни қутқаришда ёрдам берган кўнгиллилар билан ҳам кўришиб суҳбатлашди. 

24 августга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида кучли зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, бунинг натижасида 292 нафар киши ҳалок бўлган.