КХДР шимолидаги Хамгён-Пукто вилоятидаги сув тошқинлари оқибатида 60 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (ЦТАК) хабар берган.

Яна 25 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Сув тошқинлари туфайли 8 мингга яқин шолипоя сув остида қолган. Ҳосилни йиғиб олиш чоралари қўлланмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, сув тошқини вақтида 560та ижтимоий муассаса бутунлай ёки қисман вайрон бўлган. Шунингдек, 20та завод ҳамда 20та мактаб жиддий шикастланган.

Сув тошқинлари туфайли йўллар, кўприклар ҳамда тўғонларга зарар етказган. Вилоятнинг баъзи ҳудудларида одамлар эвакуация қилинган.

Айни вақтда ҳудудга қурувчилар бўлинмаси уйлар ва йўлларни қайта тиклаш мақсадида йўл олган.