CCTV+ телеканали Хитойнинг Наньчан шаҳрида жойлашган эски йўлдаги эстакадани 116та экскаватор 2 кечада демонтаж қилгани тасвирланган таймлапс-видеони намойиш этди. Бу роликка Sploid нашри эътибор қаратган.

Демонтаж ишлари август ойи охирида амалга оширилган. Цянси вилояти ҳокимияти 24 йил олдин қурилган эстакадани метро туфайли демонтаж қилиш қарорига келган.

Демонтаж ишлари 26 август оқшомида, соат 22:30да бошланган, эстакаданинг катта қисми биринчи кечадаёқ бўлакларга ажратилган. Иш 28 август оқшомида якунланган.

Sploid маълумотига кўра, иш 56 соат давом этган, бу вақтда ҳудудда ҳаракатланиш чекланган. Нашрнинг билдиришича, оптимал режа эвазига иш давомида қоида бузилишлари кузатилмаган.