Бугун 6 сентябрь соат 14:30да Фурқат кўчаси бўйлаб ёнғин содир бўлди – қуруқ ўтли майдон ёнди. Бу ҳақида nuz.uz нашри хабар берди. 

Собиқ Навоий ярмаркаси ўрнида қурилган уйлар орқасидаги бўш майдонда кучли ёнғин чиққан. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қуруқ ўтлар билан қопланган майдон ёнган, ёнғин кучидан атроф тутунга бурканган. 

Ёнғин содир бўлган жойга ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб келишди ва тезкорлик билан ёнғин ўчоғини ўчиришди. 

Жабрланганлар йўқ. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.