Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Ироқ шимолида ўтказилган амалиёт орқали 12та нишонни йўқ қилган. Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу нишонлар Курдистон ишчилар партиясига тегишли эди.

Агентлик маълумотига кўра, бу амалиётлар Метин ва Хакурк туманларида жойлашганди.

Батафсил маълумотлар келтирилмаган.

Туркия Курдистон ишчилар партияси фаолиятини тақиқлаган. Партия мамлакатда қатор терактлар содир этишда айбланган. Партия жангарилари 2015 йили содир этилган терактдан кейин ўзаро зиддиятлар янгиланди.

Туркия бош штаби ўтган вақт ичида 6 мингдан ортиқ курд жангариларини йўқ қилгани ҳақида маълум қилган. Ўзаро тўқнашувлар оқибатида 700дан ортиқ ҳарбий полициячи ва ҳарбийлар ҳалок бўлган.