Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ва унинг яқинлари давлат бюджетидан деярли 200 миллиард грн (тахминан 7,4 миллиард доллар) суммани ўмаришга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақида Украина давлат молия мониторингига асосланиб, РИА “Новости” маълум қилди. 

“Жиноятчилик йўли билан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган молиявий операциялар суммаси 199,4 миллиард гривнани ташкил қилмоқда”, - дейилади хабарда. 

Давлат молия мониторинги маълумотларига кўра, тергов давомида (2014 йилнинг мартидан 2016 йилнинг августига қадар) Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига 461 материал йўлланган ва 1,52 миллиард долларлик ҳисоб рақамлари блоклаб қўйилган. 

Бундан ташқари, Австрия, Буюк Британия, Латвия, Италия, Лихтенштейн, Швейцария, Нидерландия ва Кипрда барча гумондорларнинг умумий миқдори 107,2 миллион доллар, 15,9 миллион евро ва 135 миллион швейцар франклари музлатилган.