Буюк Британия ҳукумати Франциянинг Кале шаҳрида қочқинлардан сақловчи махсус деворлар барпо этиши ҳақида эълон қилди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Гап Ла-Манш портига олиб борувчи автомагистралнинг бир қисми ҳақида бормоқда. Айни портдан Франция ва Британия ўртасида кема қатнови амалга оширилади. Қурилиши режалаштирилган девор, Кале шаҳридаги «чангалзор» деб номланган қочқинлар лагеридан Бирлашган қиролликка ўтишга ҳаракат қилишади. 

Хабар қилинишича, девор баландлиги 5 метрни, узунлиги 1 кмга яқинлашади. Унинг қурилиши британиялик солиқ тўловчиларга 2 млн фунтга тушиши айтилмоқда. Девор шу йилнинг охиригича қуриб битказилиши режалаштирилган. 

Бироқ, айрим экспертларнинг фикрича, девор қурилиши шунчаки маблағни ҳавога совуриш билан баробардир. Чунки, бу билан муҳожирлик оқимини сезиларли тўхтатишнинг имкони йўқ.