Дубай ҳукумати ҳукмдор Муҳаммад Ибн Рашид Ал-Мақтум номидаги кутубхона қуриш лойиҳасига старт берди. Кутубхона қурилиши 272 млн долларга айланади ва араб оламида маданият соҳасидаги энг катта лойиҳа бўлади, деб хабар бермоқда Arabian Business нашри.

Кутубхона қурилиши жорий сентябрь ўрталаридан бошланиб, 2018 йил ўрталарида якунланади.

Кутубхона майдони 650 минг квадрат метрни ташкил қилади ва йилига 42 млн китобхонни қабул қилиши мумкин. Кутубхона фондида 4,5 млн дан кўпроқ, жумладан 1,5 млн та босма ҳамда аудио ва рақамли китоблар сақланади. Кутубхона ичида 8 та ихтисослаштирилган кутубхона бўлади.

Кутубхона қурилиши бўйича тендерни қайси компания олиши маълум қилинмаган.

Кутубхона биноси очилган китоб шаклида қурилади. Унда йилига 100 дан кўпроқ маданий тадбир ўтказилади. Кутубхона ичида музей ва бошқа муассасалар ҳам жойлашади.

Дубай ҳукумати вакилларининг айтишича, кутубхонанинг асосий вазифаси мутолаа қилишни тарғиб қилиш ҳамда "араб тилини муҳофаза қилиш ва маданий меросни сақлашдан" иборат бўлади.