Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған G20 саммити доирасида Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама билан қўшимча музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Эрдўған АҚШ ва Россия раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлардан сўнг яна биттадан учрашув ўтказди. Анқара Туркия чегаралари ҳудудида террорчилик хавфини йўқотиш масаласи бўйича тўлиқ қўллаб-қувватлов олди. Ҳозир бу ҳудудни кенгайтириш лозим. Шунинг учун мухолифат кучлари янги ҳудудларни озод қилиб Сурия ичига кириб бормоқда", деб айтди Эрдўған матбуот котиби Иброҳим Қалин.

Қалин ИШИД террорчилик гуруҳи Туркия чегараларига аллақачон хавф солмаётганини қўшимча қилди. Унинг айтишича, аввал жангарилар томонидан назорат қилинган Туркия-Сурия чегарасидаги 90 км лик ҳудуд террорчилардан тозаланган.