Бугунги кунда инглиз тилини пухта ўрганиш ва унда эркин сўзлаша олиш нафақат замон талаби, балки таълим, карера ва бизнесда муваффақият қозонишнинг асоси ҳамдир. Шундан келиб чиқиб, инглиз тилини ўзлаштириш даражасини кўрсатувчи IELTS сертификация тизимида юқорироқ балл олиш айни заруратдир. 

Тошкент шаҳридаги «Fast and Easy» ўқув маркази IELTS даражасини қисқа муддатда юқори даражага олиб чиқишни истаганлар учун махсус курсга қабул очилганини эълон қилади.

Ушбу дастур ўзининг юқори интенсивлиги ҳамда юқори самарадорлиги жиҳатидан ўхшаши йўқ бўлиб, ҳар бир ўқувчининг ўзлаштириш даражасини мунтазам кунлик назорат қилишни назарда тутади.

Бу дастур асосида таълим олган «Fast and Easy» ўқув марказининг талабалари IELTS тизимида 7 баллдан 8 баллгача олишнинг уддасидан чиқишган. 

Шундай ўқувчилардан бир нечтаси: Дилдора Эламонова 7,5 балл, Шавкатов Аҳрор 8 балл, Нишанов Улуғбек 7,5 балл, Салаҳуддинов Шерали 7 балл, Арипова Юлдуз 7 балл.

Қисқа қилиб айтганда, ушбу курсга 4,5 баллдан 6 баллгача IELTS даражаси билан келган талабаларнинг кўрсаткичи 2 ойдан 6 ойгача бўлган муддат ичида 7 ва ундан ортиқ балли даражага кўтарилишига ўқув маркази ваъда беради.

Ўқув курси ҳафтада 6 кун, икки соатдан ўтказилади. IELTSнинг ҳар бир йўналиши учун эса алоҳида — жами тўртта ўқитувчи дарс ўтади. Ва айниқса, ҳар ойда IELTS бўйича етакчи халқаро мутахассислар томонидан икки марта ўтказиладиган семинарлар, IELTS имтиҳонларига янада пухтароқ ва чуқурроқ тайёргарлик кўриш учун қўшимча имкон яратади. 

Умумий ўринлар сони чегараланганлиги сабабли (10 кишилик 4 та гуруҳ, жами 40 киши) тезроқ рўйхатдан ўтишингиз тавсия этилади. 

Манзил ва алоқа:

  • Амир Темур шоҳ кўчаси, 62-уй
  • Мўлжал: “Минор” метро бекати
  • Телефон: (+998-90) 998-39-00

Реклама ҳуқуқи асосида