Келажакнинг заряд мосламалари чўнтак электроникасини инсон тафтидан ток ишлаб чиқариб, энергия билан таъминлай олади. Хитойлик олимлар ана шундай тизим прототипини Angewandte Chemie International Edition журналида тақдим этишди. 

Электрон қурилмалар қанчалик қулай, ихчам ва тежамкор бўлгани сайин уларни қувват билан таъминлаш масаласи шунчалик долзарблашиб бормоқда. Аккумуляторлар оғир, мураккаб ва хавфлилигича қолмоқда, шу боис олимлар янги гаджетларни қувватловчи ускуналар билан таъминлаш устида бош қотиришмоқда. Улардан бирини Хуачжун Илм-фан ва технология университети профессори Цзюнь Чжоу ва унинг ҳамкасблари таклиф қилди - тўғридан-тўғри кийимга интеграциялаш мумкин бўлган оддий термоэлектр тизим.

Бир жуфт электродни электролит аралашмасига солинса ва улар орасида ҳарорат градиенти қўллаб-қувватланса, занжирда электроҳаракатлантирувчи куч пайдо бўлади. Бундай термоэлементлар анчадан бери маълум, лекин тери ва ҳаво ўртасидаги ҳарорат тафовути ҳозирча етарли энергия бера олмаяпти. 

Олимлар унинг самарасини кучайтириш учун ўз тизимларида суюқ эмас, гель электролитларни қўллашди. Икки хил термоэлемент комбинацияси электр ишлаб чиқаришни тахминан икки баробарга оширди. 

Цзюнь Чжоу ва унинг ҳамкасблари таъкидлашича, яқин кунларда улар тизимда қўшимча такомиллаштириш ишларини олиб бориб, паст ҳароратли градиентлардан кўпроқ энергия олишнинг уддасидан чиқишади.