Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги Паралимпия ўйинлари очилиши маросимини ўтказиб юборадиган бўлди, деб хабар бермоқда Insidethegamez.biz.

Бах Германиянинг собиқ президенти, 24 августда 97 ёшида вафот этган Вальтер Шеелга бағишланган мотам маросимида иштирок этиши керак.

Бахнинг ўрнига Бразилиядаги Паралимпиада очилишида ХОҚнинг расмий вакили, жанубий африкалик Сэм Рамсами иштирок этади.

Бундай ҳолат, яъни ХОҚ президенти Паралимпиада очилиши маросимида иштирок эта олмаслиги 32 йил ичида биринчи маротаба юз бермоқда. Ўйинлар бугун, 7 сентябрда очилади.