“Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Ҳигуаин Италия чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчисига  эканлигини аниқланди.

Gazzetta dello Sport нашри берган маълумотга кўра, аргентиналик ҳужумчи “Ювентус”да йилига 7,5 миллион евро маош олади. Ҳигуаин бу борада бошқаларни ортда қолдирди. Ундан кейинги ўринни “Рома” ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси эгаллади. Де Росси йилига 6,5 миллион евро маош олиши маълум бўлди.

Учинчи ўринни Эдин Жеко (“Рома” ва Миралем Пьянич (“Ювентус”)лар жой олишди. Иккиси ҳам бир йиллик маоши 4,5 млн еврони ташкил қилди.