Швециянинг IKEA компанияси Россияда энг йирик мебель ишлаб чиқарувчи фабрикани очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар қилди.

Манбага кўра, фабрика лойиҳаси компаниянинг маҳаллий бозорда Россияда ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар улушини ошириш мақсадида йўлга қўйилмоқда. 

"Бугунги кунда Россиянинг IKEA магазинларидаги маҳсулотларнинг 50 фоизи шу ерда ишлаб чиқарилган. Ҳозирда компания Россияда ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар улушини оширишга ҳаракат қилмоқда", - дея маълум қилишган IKEA матбуот хизматида. 

Маълумотларга кўра, Новгород вилоятидаги фабрикани қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун 50 миллион евродан ортиқ маблағ сарфланган. Бу IKEA'нинг Россиядаги ишлаб чиқаришга йўналтирган энг йирик инвестицияси ҳисобланади.