Қримнинг Ялта шаҳрида фаолият юритадиган Mriya Resort & Spa мажмуаси туризм соҳасида иккита обрўли мукофот — World Travel Awards 2016 ва World Spa Awards 2016 совринини қўлга киритди, деб хабар қилинган меҳмонхонанинг Facebook саҳифасида. 

Экспертлар Mriya Resort & Spa мажмуасини Европанинг энг яхши дам олиш мажмуаси ва Россиянинг энг яхши Spa-курорти деб топишди. Таъкидлаш жоизки, меҳмонхона World Travel Awards 2016нинг 5та йўналиши бўйича кураш олиб борган.

Тақдирлаш маросими 5 сентябрь куни Италиянинг Сардиния оролида бўлиб ўтган. 

Беш юлдузли санатория-курорт мажмуаси Mriya Resort & Spa 2014 йил 14 августида очилган эди. Унинг архитектура лойиҳасини британиялик архитектор ва Россия Бадиий академиясининг фахрли аъзоси сэр Норман Фостер чизган.