Хитойда бўлиб ўтган «Катта йигирматалик» саммити Россия ва Туркия етакчилари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг халқаро майдонга ғалаба билан қайтиши ила ёдда қолади, деб ёзмоқда Le Monde газетаси.

Таъкидланишича, G20нинг ўтган икки саммитида Владимир Путин Украинадаги воқеалар туфайли ажралиб қолган бўлса, Ханчжоудаги анжуманда у ажойиб суҳбатдош бўлди. Жумладан, давлат раҳбари ўтган саммитда пайдо бўлган ўзаро ишончсизликка барҳам бериб, Саудия Арабистони билан музокараларни самарали якунлади. Кўпгина масалалар, хусусан Сурия раҳбари Башар Асад келажаги борасида бир-бирига зид қарашга эга икки мамлакат, нефть қазиб олиш ҳажми борасида келишувга эриша олди. Саммитнинг яна бир кутилмаган воқелиги Путиннинг Обама билан яккама-якка мулоқоти бўлди. Шундан сўнг, Путин америкалик ҳамкасбининг Сурия инқирозини ҳал этиш борасида жиддий эканини таъкидлади. 

«Шу нарса аниқки, бу саммит — Путиннинг реванши бўлди. Унинг ҳолати, барча уни қидириб юрган кишиники билан бир хил эди», — деган саммитда иштирок этган дипломатлардан бири. 

Франция нашри, анжуман давомида ўз исботини топган рус-хитой дўстлигини алоҳида уқдирмоқда. Бу дўстлик «энг яхши ҳолатда»: улар иттифоқсиз «ўхшаш манфаатларни бирлаштиришган». Россия ва Хитой, Ғарбга нисбатан кучли қарашни сақлаб қолиш учун бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, айрим масалаларда масофа сақлашни унутишмаяпти. Путин Ханчжоуда Хитой билан қатор масалалар, хусусан Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий даъволар борасида якдиллигини намойиш этди. 

Эрдўған борасида тўхталган газетанинг ёзишича, балки бу саммит, Туркия етакчисининг мамлакатида унга қарши амалга ошмай қолган давлат тўнтаришидан сўнг, Ғарб билан муносабатлари ёмонлашгач, биринчи марта йирик халқаро анжуманда иштирок этаётгани сабаб, кўпчиликнинг эътибори унга қаратилгани табиийдир. Шунинг баробарида, президент Туркия ва Сурия чегарасида буфер ҳудудини ташкил этиш ғоясини анча ишончли тарзда таклиф эта олди.