Бразилия чемпионати доирасида «Бразил де Пелотас» ва «Гояс» жамоалари учрашуви вақтида майдонга қора рангли қаровсиз ит тушиб келди. Бу ҳолат видеоси YouTube видеопорталига жойлаштирилган.

Видеоёзувда ит 26 ёшли футболчи Жуниньони қувиб юрганини кўриш мумкин. Ундан қочган футболчи бир неча марта йиқилаёзган.

«Сен қочишинг керак бўлади. Сени ит қувлаётган бўлса таваккал қилишинг керак эмас», — деган ўйиндан кейин Жуниньо.