Македонияда Piper русумидаги енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида. Италиянинг 4 фуқароси ва Косовонинг 2 фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Rai News телеканали хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, самолёт Италиянинг Тревизо вилоятидан Косово пойтахти – Приштина шаҳрига учаётган бўлган. Самолёт Македония пойтахти – Скопьеда ёқилғи қуйиш учун қўниши режалаштирилган бўлган.

Ҳалок бўлганлар шахси ошкор қилинмаган. Воқеа жойига қутқарувчилар жамоаси юборилган, улар ҳалокат сабабларини аниқлаш учун самолёт "қора қутисини" қидириш билан шуғулланишади. Маълум қилинишича, самолётнинг қулашига ёмғирли об-ҳаво шароитида ёмон кўриш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт қулашидан олдин алангаланиб кетган.