Россия Туркиядаги вазиятни беқарорлаштиришга олиб келадиган ҳаракатлардан тийилишга чақиради. Бу ҳақда Россия ТИВ хабарида айтилган.

"Биз Анқарани қисқа муддатли ҳарбий-тактик мақсадлардан Суриядаги вазиятни издан чиқариши мумкин бўлган ҳаракатларга ўтишдан тийилишга чақирамиз", дейилган хабарда.

Туркия армияси 24 август куни Сурия шимолидаги ҳудудларни ИШИД жангариларидан тозалаш мақсадида Сурия мухолифати кучлари билан ҳамкорликда "Фрот қалқони" амалиётини бошлади. Туркия танклари ва самолётлари ҳужуми орқали Жараблус шаҳри жангарилардан озод қилинди.