Москвада собиқ АЗЛК заводи ҳудудидаги беш қаватли бино қисман қулаб тушди. Бунинг оқибатида бир неча машинага шикаст етди. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда хизматларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Беш автомобилга шикаст етди", деб маълум қилди манба. Воқеа Волгоград кўчаси, 36 уй, 36 корпусда содир бўлган. Москва фавқулодда хизмат идоралари вакилининг айтишича, бинода лифт шахтаси қулаган. Қулашнинг умумий майдони 18 квадрат метрни ташкил қилган.

,