Москвада Европадаги энг катта томоша ғилдираги қурилади

Жамият 07 Сентябрь 2016 3155

Москвада 2018 йилда ВДНХнинг (кўргазма мажмуаси) жанубий қисмида Европадаги энг баланд томоша ғилдираги қуриш режалаштирилмоқда. Кўргазма мажмуаси матбуот хизматида маълум қилинишича, лойиҳа "Регионы" компаниялар гуруҳи томонидан молиялаштирилади ва қурилади. 

Томоша ғилдирагининг баландлиги 140 метрни ташкил қилади ва унга кетадиган дастлабки харажатлар 12 млрд рублга баҳоланмоқда. Майдони 6,9 гектарни ташкил қиладиган мажмуа ВДНХнинг жанубий кириш қисмида жойлашади, бу ерда кенг, усти ёпиқ променад орқали сайр қилиш, кинотеатр-мультиплексга ташриф буюриш ҳамда ресторан ва кафеларда тамадди қилиш мумкин бўлади.

Улкан томоша ғилдираги 30 та ёпиқ, жумладан 3 та юқори шинамликка эга бўлган кабинадан иборат бўлади, ҳар бир кабина 20 киши мўлжалланади. Кабинанинг ойнаванд деворлари орқали 360 градуслик манзара очилади. Ташриф буюрувчиларга шинам бўлиши учун кабиналар ҳавони совитиш ва иситиш тизими билан жиҳозланади. Бунинг эвазига ундан йил бўйи исталган ҳавода фойдаланиш мумкин бўлади. 

Томоша ғилдираги бир вақтда 600 кишини сиғдира олади, унинг бир тўлиқ айланиб чиқиши учун 25 дақиқада талаб этилади. Аттракцион бир соатда 1620 кишига хизмат кўрсата олади. Меҳмонларга ташриф олдидан аттракционнинг яратилиши ҳақида 4D-фильм намойиш қилинади. Кабиналарда меҳмонларнинг исталган саволига жавоб беришга тайёр бўлган экскурсоводлар бўлади.

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 3112 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 37613 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 4512 Технология
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 79 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради
Россия ва Тожикистон президентлари Россиянинг 201-ҳарбий базаси тақдирини ҳал қиладилар
00:00 528 Жаҳон
Видео: Она зебра фарзандини отанинг чангалидан қутқариб қолди
23:58 / 22.02.2017 478 Жамият
Airbus компанияси даромади 63 фоизга камайиб кетди
23:43 / 22.02.2017 252 Иқтисодиёт
Сурия қўшинлари йил бошидан 55 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди
23:41 / 22.02.2017 316 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар