Ўзбекистон республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Покистон бош вазири Навоз Шариф Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонасига ташриф буюрди. У ўз ҳамдардлигини билдирар экан, қуйидагиларни қайд этди.

"Президент Ислом Каримовнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайгъу ва алам билан қабул қилдим. Президент оиласига ва бутун ўзбек халқига ўз таъзиямни йўллашни истар эдим.

Президент Ислом Каримов мустақил сиёсий йўналишга риоя этгани ҳолда ўз халқи йўлини ёритиб борди. Унинг оқилона ва узоқни кўзлаган раҳбарлиги остида мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида Ўзбекистон улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Унинг республика тараққиёти ва фаровонлигига қўшган ҳиссаси мамлакат фуқароларининг қалбларида алоҳида ўрин эгаллаган.

1992 йилнинг июнь ойида Ислом Каримов билан биринчи маротаба учрашганимдан буён мен унга ишончли шерикка қарагандек муносабатда бўлдим. Унинг ҳаётдан кўз юмиши билан Покистон ўзининг буюк ва самимий дўстини йўқотди.

Яратган унинг руҳини шод этсин, бу йўқотишнинг бошдан ўтишида марҳумнинг оиласига ҳамда ўзбек халқига сабр ва бардош берсин", деди у.