Спорт эпикировкалари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Nike фирмаси «Реал» билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Ok Diario портали раҳбари Эдуардо Инда маълум қилган.

Компания «Қироллик клуби»га йилига 120 млн тўлашга тайёр.

Ҳозирги пайтда мадридликларнинг техник ҳомийси аdidas ҳисобланади. Бу компания билан 1998 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келинади. Бу фирма жамоага 40 млн евро тўламоқда. 

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» клуби спорт либослари ишлаб чиқарувчилар билан энг йирик шартномага эга клуб ҳисобланади. Манкунианликлар аdidas компаниясидан йилига 98 млн евро олади. Агар Nike ва «Реал» келиша олса, бу борадаги энг қимматбаҳо битим тузилган бўлади.

Бундан аввалроқ янги мавсумда Nike «Челси»нинг янги ҳомийсига айланиши ҳақида хабар тарқатилганди.