Парижда жорий йилнинг октябри ўрталарида қочқинлар учун биринчи лагер очилади. Бу ҳақда шаҳар мэри Анн Идальго маълум қилди, деб хабар бермоқда The Independent.

Мэрнинг айтишича, қочқинлар бу лагерда "5 кундан 10 кунгача қолишлари" мумкин бўлади. Улар бу вақт ичида тиббий ва психологик ёрдам олиш имконига эга бўладилар.

Таъкидланишича, аёллар ва болалар ҳамда эркаклар учун алоҳида иккита корпус қурилади. Эркаклар корпуси Парижнинг шимолидаги эски темир йўл станциясида жойлаштирилади, аёллар корпуси эса Иври-сюр-Сен шаҳрида очилади.