Пентагонда таъкидланишича, Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгиз устида АҚШнинг разведкачи самолётини тақиб қилди. Бу ҳақда Пентагондаги айтилмаган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Манбанинг маълумотларига кўра, Су-27 АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Р-8 самолётини тақиб қилган. АҚШлик ҳарбийлар  тақибни "хавфли ва нопрофессионал" дея таърифлашган.