Петербургдаги кўприклардан бирини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шарафига номлаш сўралмоқда. Бу ҳақида Федерал ахборот агентлиги маълум қилди. 

Манбага кўра, "Миллий қўмита+60" ижтимоий ташкилоти  Санкт-Петербург ҳукуматига ана шундай ташаббус билан мурожаат қилган. 

Гап "Шон-шуҳрат хиёбони"даги Дудергоф каналидан ўтган номсиз пиёда кўприги ҳақида бормоқда.

"Барчага маълумки, ўзбек жангчилари руслар билан елкама-елка туриб, Қаҳрамон Шаҳарни ёвлардан ҳимоя қилишган, кексаларимиз эса эвакуация натижасида Ўзбекистонда кечган кунларини илиқ хотиралар билан ёдга олишади", - дея таъкидлашди ташкилот вакиллари.