Россия Қозоғистон Қуролли кучлари ихтиёрига иккита Су-30 қирувчи самолёти ва иккита Ми-17 ҳарбий вертолётини етказиб беради, дея хабар қилмоқда РИА «Новости».

Бу ҳақда, Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Окас Сапаров «Армия-2016» форумида маълум қилган. 

«2014 йили биз Россиядан тўртта Су-30 самолётини олган эдик, бу йил яна иккита», — деган Сапаров.

Аввалроқ, Россия Ми-35М жанговар вертолётларининг илк тўпламини Қозоғистонга шу йил охиригача етказиб бериши ҳақида хабар қилинган эди.