Пхеньянда Шимолий Кореядаги илк суши-ресторан ишга тушди. Рестораннинг очилиш маросими сешанба, 6 сентябрь куни бўлиб ўтди. Бу ҳақида The Korean Central News Agency (KCNA) нашри хабар берди. 

Ресторан икки қаватли бўлиб, унда умумий зал билан бирга алоҳида хоналар ҳам бор. У бундай жойлар учун хос бўлган анъанавий усулда - тайёр таомли ҳаракатланувчи конвейер тасмаси билан безатилган. 

Ресторан мижозларига япон ва корейс ошхонасининг бир неча таомлари таклиф қилинади. Бу маскан 100дан ортиқ кишига мўлжалланган.