Собиқ ТАЙИ факультетлари сони 4тадан 2тага камайтирилди

Ўзбекистон 07 Сентябрь 2016 7169

Давлатимиз раҳбарининг 26 августдаги қарорига мувофиқ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институтида иккита факультет фаолият олиб борадиган бўлди. Кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳужжатнинг 2-иловасига (илова рус тилида) кўра тасдиқланди.

Қайта ташкил этилган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институтида “Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш”, шу билан бирга “Автомобиль транспорти ва транспорт тизими эксплуатацияси” факультетлари фаолият юритади. 

Уларда эса, ўз навбатида бештадан кафедра хизмат кўрсатади. 

“Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш” факультети - “Автомобиль йўллари ва аэродромларни лойиҳалаштириш”, “Автомобиль йўллари ва аэродромлар қурилиши ҳамда эксплуатацияси”, “Кўприклар, туннеллар, ерости йўллари”, “Муҳандислик геологияси ва йўл-қурилиш материаллари” ҳамда “Муҳандислик педагогикаси” кафедраларига тақсимланади.

“Автомобиль транспорти ва транспорт тизими эксплуатацияси” факультети эса - “Йўл-қурилиш машиналари ҳамда  ускуналарини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш”, “Транспорт логистикаси”, “Автомобиль транспорти эксплуатацияси”, “Транспорт бошқарув ахборот тизимлари”, “Йўл-транспорт тизими иқтисодиёти” кафедраларини ўз ичига олади. 
 

Кун янгиликлари
Йигитлар орасида янги урф – ичкуёвлик!
18:12 / 20.02.2017 34823 Жамият
2050 йилга бориб иқтисодиёти энг кучли бўлиши кутилаётган мамлакатлар рейтинги
15:20 / 20.02.2017 26209 Иқтисодиёт
Рейтинг: Ер юзидаги энг "заҳарли" муҳит қайси давлатларга тўғри келади?
14:23 / 20.02.2017 15029 Жамият
Огоҳ бўлинг: МДҲ мамлакатларида «кўк кит» ўйини
09:01 / 20.02.2017 75967 Жамият
Нидерландия қироли ўзи билан бир кунда таваллуд топганларни юбилейига таклиф қилди
00:44 395 Жаҳон
Литвада НАТОнинг маст ҳарбийлари қўлга олинди
00:40 771 Жаҳон
Қатъий аксилроссия позициясини тутган Саманта Пауэр марҳум Чуркинни дипломатия маэстроси деб атади
00:27 999 Жаҳон
Дубайда 63 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтирди
00:21 1011 Жамият
Тошкент шаҳри зиёратчилари умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Энг яхши интеллектуал мулк объекти учун “Янги интeллeкт-2017” йиллик танлови эълон қилинди
00:06 328 Жамият
Кўпроқ янгиликлар